Самарқанд давлат чет тиллар институти ўқитувчиларига семинар-тренинг ташкил этилди

Олий таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини институт профессор-ўқитувчиларига етказиш, ҳар бир профессор-ўқитувчида олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепциясини амалиётга татбиқ этишда дахлдорлик ҳиссини уйғотиш, ҳар қандай инновацион ташаббусларни қўллаб-қувватлаш, соҳадаги мавжуд муаммолар устида илмий изланишлар олиб боришлари учун шарт-шароит яратиб бериш мақсадида жорий йилнинг 23-28 декабрь кунлари Самарқанд давлат чет тиллар институтида семинар-тренинг ташкил этилди.

Семинар-тренингда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ҳузуридаги Чет тилларни ўқитишнинг инновациявий методикаларини ривожлантириш республика илмий-амалий марказининг етакчи олимлари ҳамда институт профессор-ўқитувчилари қатнашиб, кейинги йилларда олий таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бунда институт профессор-ўқитувчилари олдида турган долзарб вазифа ва топшириқлар ҳақида батафсил маълумот беришди.

Бир ҳафта давом этган семинар-тренингда институт профессор-ўқитувчилари фаол иштирок этиб, ўз билим ва тажрибаларини янада оширди. 

Асилбек АБДУРАИМОВ.