Самарқанд давлат тиббиёт университети қўшма таълим факультетига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди
Самарқанд давлат тиббиёт университети қўшма таълим факультети ҳозирги кунда университетнинг энг ёш ва истиқболли факультетларидан бири ҳисобланади. Қўшма таълим факультетида ҳозирда 6 йўналиш мавжуд бўлиб, талабалар даволаш иши, педиатрия, стоматология (Приволск тадқиқот тиббиёт университети), клиник психология (Чуваш давлат университети) ва менежмент (Польша Олий бизнес мактаби) йўналишлари бўйича жами 241 нафар талабалар таҳсил олади.
Бундан ташқари, қўшма таълим факультетида жорий йилда 23 нафар олий ҳамширалик иши йўналиши (Тернопл тиббиёт университети. Украина) ва 12 та йўналиш бўйича клиник ординаторлар (Приволск тадқиқот тиббиёт университети) жами 52 нафар талаба якуний давлат аттестацияларини муваффақиятли тамомлаб, иккита дипломни қўлга киритди.
2023-2024 ўқув йили учун ҳужжатларини топширган абитуриентлар учун имтиҳон жараёнлари икки босқичда бўлиб ўтди. Биринчи босқичда абитуриентларнинг кимё, биология ва жамиятшунослик фанлари бўйича билимлари баҳоланди.
Бугун биринчи босқичдан муваффақиятли ўтган 16 нафар талабгорларга Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан иккинчи босқич тест синовлари ўтказилди. Биоинженерия (Болтиқ федерал университети) ва клиник психология (Чуваш давлат университети) йўналишларида иккинчи босқич синовларига тавсия этилган абитуриентлар рус тилини билиш даражаси бўйича имтиҳон топширишди.
Шунингдек, жорий йилнинг 16 сентябридан бошлаб стоматология ва косметология йўналишлари бўйича талабалар қабули бошланган.