Самарқанд журналистикаси учун оғир жудолик

“Зарафшон” газетаси заҳматкаш мураббий мухбири, кўплаб ёшларнинг устози Адҳам Искандарович Ҳайитов 69 ёшида вафот этди.

  Адҳам Ҳайитов 1951 йил 20 январда Ургут туманида туғилган эди. 1972 йилда Самарқанд давлат педагогика институтини битириб, “Ленин йўли” (ҳозирги “Зарафшон”) газетасида мусаҳҳиҳ сифатида фаолият бошлаган. А.Ҳайитовнинг меҳнат дафтарчасида ана шу биргина ёзув бор. У бутун умр шу даргоҳда меҳнат қилди. Мухбир, бўлим мудири, бош муҳаррир ўринбосари, масъул котиб бўлиб ишлади.

  Адҳам ака бир қатор китоблар муаллифи эди. “Йилнинг энг фаол журналисти”, “Энг улуғ, энг азиз” республика танловларида ғолиб бўлганди. “Шуҳрат” медали билан тақдирланган.

  Азиз ҳамкасбимизнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик изҳор этамиз.

  Қадрли устозимиз, маҳоратли журналист Адҳам Ҳайитовнинг хотираси қалбимизда мангу яшайди.