Самарқанд шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига раҳбар тайинланди
- 09.10.2020 13:42
- 1773
- Самарқанд
Самарқанд шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи Акрам Эгамовнинг 2020 йил 9 октябрдаги қарорига асосан Маматов Аҳмаджон Азимович Самарқанд шаҳар ҳокимининг ўринбосари - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Аҳмаджон Маматов шу кунга қадар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, Самарқанд шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритиб келаётган Бадриддин Насриев нафақага кузатилгани ҳақида хабар қилган эдик.
Теглар:
тайинлов
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шоколад сўраган болакай
- 27 дақиқа аввал
- Мутолаа
Самарқандда дунё ёшлари иқлим учун бирлашди
- 2 соат аввал
- Самарқанд
Беҳбудий туғилган маҳаллага унинг номи берилди
- Бугун, 14:13
- Мутолаа