Сaмaрқaнд шaҳридa “Ground Zero Coworking” мaркaзи очилди

Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида 3-глобал тадбиркорлик ҳафталиги (GEW) доирасида “Ground Zero Coworking” марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

“Ground Zero Coworking” маркази юқори тезликдаги интернет, музокаралар хонаси, мини-ошхонага эга бўлиб, ёшларга ўз бизнесини йўлга қўйиш ва етук мутахассис бўлишида кўмаклашади.

Марказда ёшларга ивент-ҳудудни, музокаралар хонасини 1 соат, кун ёки 1 ой муддатга ижарага олиш, фойдали стартап тадбирларини ташкил этиш имконияти яратилади.

Марказнинг очилиш маросимида Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов иштирок этди.

Ғофуржон БОБОБЕКОВ.