Ўз жонига қасд қилган аёл "иш"и юзасидан жиноят иши қўзғатилган

Вилоят прокуратураси Каттақўрғон шаҳрида 31 ёшли аёлнинг вафот этганлиги ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берди.

Аниқланишича, 2025 йилнинг 2 июль куни Каттақўрғон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро И.И. турмуш ўртоғи Г.К.га нисбатан раҳмсиз муомала қилиши ҳамда унинг шаъни ва қадр-қимматини мутассил равишда камситиши оқибатида Г.К. ўз жонига қасд қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро И.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 103-моддаси 2-қисми “а” банди (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, унга нисбатан “қамоқ олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.
Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов жараёни Самарқанд вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинган.