Самарқанд шаҳрида "опий" гиёҳвандлик моддаси сотаётганлар ушланди

Самарқанд вилояти ИИБ Терроризм ва эстремизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари Самарқанд шаҳар Хўжасоат МФЙ ҳудудида 1955 йилда туғилган А.Т., Б.Б. исмли шахсга 6 дона селофан бўлагига қадоқланган, “опий” гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида ушлаган. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Шунингдек, А.Т.нинг чўнтагидан қоғозга қадоқланган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси ва 1 дона “Регапин” психотроп воситаси борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинган.

Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида ушбу шахс “опий” гиёҳвандлик воситасини таниши Т.Ш. дан олганлиги аниқланиб, ушбу шахснинг автомашинаси Самарқанд шаҳри ҳудудида тўхтатилиб текширилганида, автомашинанинг олд ўриндиқлари тагидан тадбирда ишлатилган пуллар борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.