Самарқанд шаҳридаги бир қатор ҳудудларда яна электр узилиши рўй берди, ҳокимлик тез орада муаммо бартараф этилишини маълум қилди
Ҳокимлик хабарига кўра, Самарқанд шаҳридаги юқори кучланишли (35 кВ) кабел тармоғида истеъмол қилиш тартибида ортиқча юкламалар бўлгани боис шикастланиш ҳолати юзага келган.
Шу боис шаҳарнинг Қўшҳовуз, Даҳбед, Қаландархона, Иброҳимхўжа, Кулоллар, Ургутий-1, Сўзангарон, Абдулла Қаҳҳор, Зардузлар, Дари занжир, Ёминий, Гўри Амир маҳалласида электр таъминотида узилиш кузатилмоқда.
Айни пайтда шаҳар электр таъминотининг аварияга қарши махсус бригадаси томонидан ушбу кабел тармоғидаги носозликларни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
"Тез орада муаммо тўлиқ бартараф этилиб, электр таъминоти қайта тикланиши ва аҳоли хонадонларига электр етиб боришини маълум қиламиз", дейилади баёнотда.