Самарқанд шаҳрининг “Энг намунали маҳалла раиси” ким?
Бу саволга Самарқанд шаҳрида ўтказилган “Энг намунали маҳалла раиси” танловининг шаҳар босқичида аниқланди.
Жорий йилдан бошлаб фуқаролар йиғинлари раислари орасида ана шундай танлов ўтказиладиган бўлди. Танлов низомига кўра, бундан мақсад маҳаллаларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган вазифалари ижросини тўлақонли таъминлашдаги илғор иш тажрибаларини оммалаштириш, тизим ходимларининг фаолият самарадорлигини ошириш ҳамда намунали маҳаллалар доирасини кенгайтириш, ушбу тузилманинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ижтимоий шериклик муносабатларини янада кучайтиришдан иборат.
Танловда шаҳардаги мавжуд 215 та маҳалладан 8 та маҳалланинг раиси ғолиблик учун курашди. Иштирокчилар уч шарт бўйича беллашди. Ҳар бир шарт ҳакамлар ҳайъати томонидан 35 баллик тизимда баҳоланди.
Беллашув натижасида "Боғимайдон" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Тошпўлат Раҳматуллаев биринчи ўринга лойиқ топилди.
Танловнинг вилоят босқичи 5 март куни ўтказилади.