Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида ҳарбий хизматчиларга тўланадиган ижара пули 25 фоизга оширилади

Вазирлар Маҳкамасининг бугун, 2026 йил 7 июлдаги 369-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 25 июлдаги 169-сон қарорига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Мазкур ўзгартиришларга мувофиқ, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчиларга турар жойни ижарага олганлиги (ижарада яшаётганлиги) учун ҳар ой тўланадиган пул компенсацияси миқдори 25 фоизга оширилади.
Ушбу қарор ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш, уларнинг уй-жой билан боғлиқ харажатларини қисман қоплаш ҳамда моддий қўллаб-қувватлашни кенгайтиришга қаратилган.
Янги тартиб қарорда белгиланган муддатлар ва шартлар асосида амалга оширилади.