Самарқанд туризм коллежига янги директор тайинланди

Жўрақулов Шоҳруҳ Давронович жорий йилнинг 16 июнидан Самарқанд туризм касб-ҳунар коллежи директори этиб тайинланди.

Бугун вилоят ҳокимининг туризмни ривожлантириш бўйича ўринбосари Ботир Нуруллаев коллеж ўқитувчиларига янги директорни таништирди, деб хабар берди Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати.

Таъкидлаш жоизки, Шоҳруҳ Жўрақулов республика ва университет илмий-амалий анжуманларининг доимий иштирокчиси ҳисобланади. 2010 йилдан бошлаб Ш.Жўрақулов иқтисодиёт фанлари номзоди М.Холмуҳаммедов раҳбарлигида "Ўзбекистонда маркетинг коммуникацияларини ривожлантиришнинг истиқболлари" номли илмий тадқиқот устида иш олиб бормоқда. Унинг тадқиқотлари натижасида Республика журналларида бир қанча илмий, илмий-оммабоп мақолалари чоп этилган.

У 2019 йилдан «Юксалиш» миллий ҳаракатининг Самарқанд минтақавий бўлинмаси раҳбари бўлиб келган.