Самарқанд вилояти делегацияси - Эронда

Айни кунларда электротехника, мебелсозлик, озиқ-овқат саноати, чорвачилик ва тиббиёт соҳаларида фаолият олиб борувчи 30 дан зиёд тадбиркорлик субъектларидан иборат вилоят делегацияси Эронда бўлиб турибди.
Ташриф давомида улар Теҳрон шаҳрида "Tehran Permanent International Fairgrounds"да "Iran Expo 2025" — Эроннинг экспорт имкониятларини намойиш қилишга қаратилган кўргазмада иштирок этди.
Шунингдек, Самарқанд вилояти ва Хуросони Разавий провинцияси ўртасида бизнес-форум ўтказилиб, иккала ҳудуднинг расмий вакиллари иштирокида савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий ҳамда ижтимоий-гуманитар алоқаларни янада мустаҳкамлаш бўйича музокара олиб борилди.
Тадбирлар давомида вилоятимизнинг иқтисодий салоҳияти, ишлаб чиқариш имкониятлари энг йирик корхоналар брендлари намойиш этилиб, Эроннинг Хуросони Разавий вилояти, Машҳад ва Теҳрон шаҳарларида фаолият кўрсатувчи корхоналар билан ҳам ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.