Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг эллик бешинчи сессияси 2018 йил 24 август куни соат 7:30 да вилоят ҳокимлигининг мажлислар залида чақирилсин.
2. Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашида бўшаб қолган ўринга 2018 йил 19 август куни ўтказилган сайлов натижалари тўғрисида вилоят сайлов комиссиясининг ахбороти ва сайланган депутатнинг ваколатини тасдиқлаш ҳақида.
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашидаги Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси депутатлик гуруҳи таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида.
Аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатилиши, унинг ўз вақтида ва юқори сифатли бўлишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ҳолати тўғрисида.
Соғлом овқатланишни ташкил этиш ва аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш борасида вилоятда амалга оширилаётган ишларнинг аҳволи тўғрисида.
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашида тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш масалалари бўйича комиссия тузиш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 ноябрдаги ПҚ-3377-сонли “Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг ижроси ҳақида
Ташкилий масала.
3. Ушбу қарор матбуотда эълон қилинсин.
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Э.ТУРДИМОВ
2018 йил 20 август