Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари тайинланди

2018 йилдан буён Самарқанд вилояти статистика бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Соатали Абдиевич Абирахматов вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари лавозимига тайинланган.

С.Абирахматов статистика бошқармаси бошлиғи бўлгунга қадар вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари котибиятининг тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш гуруҳи раҳбари вазифасида ишлаган.

Вилоят статистика бошқармаси бошлиғи лавозими айни пайтда вакант бўлиб турибди.