Самарқанд вилояти Кенгашининг бешинчи сессияси 26 декабрь куни ўтказилади
Бу ҳақда халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Ш.Негматов бугун, 23 декабрда қабул қилган “Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги еттинчи чақириқ, бешинчи сессиясини чақириш тўғрисида”ги фармойишида маълум қилди.
Унга кўра, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг бешинчи сессияси 2024 йил 26 декабрь куни ўтказилиши белгиланди.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди:
- Самарқанд вилоятининг 2025 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида;
- вилоятдаги бошқарма ва ташкилотларда “Давлат тили ҳақида”ги қонун ва шу соҳада қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси бажарилиши юзасидан вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси Ш.Темировнинг ахбороти;
- Самарқанд вилоятида 2025 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастурини тасдиқлаш тўғрисида;
- дала чети ва канал-коллектор атрофидаги ерларда даромадли экинлар уруғларини экиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 майдаги ПФ-81-сонли Фармонининг 11-бандида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Самарқанд шаҳрининг экологик “мастер-режа”сини тасдиқлаш ҳақида;
- вилоят ҳокимининг айрим қарорларини тасдиқлаш тўғрисида.