Самарқандда 15 киши товуқ гўштидан заҳарланди
- 08.10.2020 12:59
- 895
- Самарқанд
Жорий йилнинг 5 октябрь куни республика шошилинч тез ёрдам илмий марказининг Самарқанд вилояти филиалига 15 нафар шахс «метгемоглобин ҳосил қилувчи бирикмалардан заҳарланиш» ташхиси билан мурожаат қилган. Бу ҳақда Postda.uz нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, шу куни соат 05:30 ларда Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1987 йилда туғилган О. Т. хонадонида уй шароитида товуқ гўштидан кабоб тайёрлаган. Шу таомдан ўзи билан бирга яшовчи 10 нафар оила аъзолари: турмуш ўртоғи, фарзандлари, онаси, янгаси, жиянлари ва шу хонадонда қурилиш ишларини олиб бораётган 5 нафар уста истеъмол қилган. Бироздан сўнг ўзларини ёмон ҳис қилишгач, "Тез ёрдам"ни чақирган.
Уларга тиббий ёрдам кўрсатилиб, даволаш ишлари олиб борилган. Ҳозирда тегишли соҳа ходимлари томонидан ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа