Самарқандда 2824 нафар ишчи-хизматчилар норасмий ишлаб келаётгани маълум бўлди
Вилоят молия бош бошқармаси ҳамда ҳудудий молия органлари томонидан савдо, қурилиш, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларида ўтказилган манзилли ўрганишларда жорий йилнинг олти ойи давомида 1241 та субъектларда 2824 нафар ишчи-хизматчиларнинг норасмий ишлаб келаётгани аниқланди.
Ушбу ишчиларнинг буйруқлари расмийлаштирилиб, қонунийлик таъминланди ҳамда бюджетга қўшимча 2,5 миллиард сўмлик манбалар яратилди.
Жумладан, Самарқанд шаҳридаги 221 та корхонада 503 нафар, Оқдарёдаги 59 та корхонада 155 нафар, Иштихондаги 136 та корхонада 251 нафар, Каттақўрғондаги 115 та корхонада 236 нафар, Қўшработдаги 285 та корхонада 469 нафар, Пайқариқдаги 153 та корхонада 461 нафар, Пахтачидаги 142 та корхонада 249 нафар, Нурободдаги 31 та корхонада 234 нафар, Тойлоқдаги 52 та корхонада 90 нафар ҳамда Самарқанд туманидаги 47 та корхонада 176 нафар норасмий ишлаб келаётган ишчи-ходимлар аниқланиб, қонуний ишлари таъминланди.
Вилоят молия бош бошқармаси ахборот хизмати.