Карантинда бўлган ходимга 100 фоизи миқдорида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланади
АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева иштирокидаги брифингда аҳолидан тушган муҳим саволларга жавоб берилди.
- Мен 28 кун белгиланган тартибда карантинда бўлганлигим сабабли ишга чиқа олмадим. Менга карантинда сақланганим тўғрисида маълумотнома беришди. Иш жойим маълумотномани фақатгина сабабсиз ишга кела олмаганликни тасдиқлашини айтди. Шунингдек менга меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўланмайди дейишди. Бу қонунийми?
- Президентнинг 2020 йил 19 мартда “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сон Фармони қабул қилинган. Ушбу Фармонга кўра коронавирус инфекцияси билан зарарланиши ёки зарарланган деб гумон қилиниши муносабати билан карантинга жойлаштирилган ота-оналар (улар ўрнини босувчи шахслар, васийлар, ҳомийлар), шунингдек, уларнинг 14 ёшгача бўлган боласини парвариш қилаётган шахсларга ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланади.