Самарқандда 8 ойда 5,6 мингта кичик корхона ва микрофирма ташкил этилди

Жорий йилнинг январь-август ойларида вилоят бўйича жами 5662 та кичик корхона ва микрофирмалар (фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари) ташкил қилинди.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича энг кўп савдо соҳасида - 2299 та кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этилган.

Шунингдек, саноатда 1086, қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалигида 944, яшаш ва овқатланиш соҳасида 477, қурилишда 283, ташиш ва сақлашда 101, ахборот ва алоқа соҳасида 94, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар йўналишида 83 ҳамда бошқа турли соҳаларда 295 та субъект ташкил этилган.

Жўрабек БЎТАЕВ,

вилоят статистика бошқармаси бўлим бошлиғи.