Самарқандда Анестезиолог ва реаниматологларнинг навбатдаги анжумани ўз ишини бошлади

Бугун Самарқанд давлат тиббиёт университетида “Ўзбекистон Республикаси Анестезиолог ва реаниматологларнинг VI сеъзди” ўз ишини бошлади.

Халқаро нуфуздаги анжуманда Германия, Франция, Туркия, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Корея ва бошқа бир қатор мамлакатлар ҳамда республикамизнинг тиббиёт олий ўқув юртлари ва тиббиёт марказларининг анестезиолог ва реаниматологлари, таниқли олимлари, амалиётчи-мутахассислари иштирок этмоқда.

Икки кун давом этадиган тадбирда хорижий ва маҳаллий анестезиолог ва реаниматологлар ўз билим, тажриба ва кўникмалари билан бўлишади. Шунингдек, янги технологиялардан қандай фойдаланиш усуллари, бу соҳада мавжуд камчилик ва муаммоларга ҳам ечим изланади.