Самарқандда автомашинани ўғирлаган шахс қўлга олинди
Жорий йилнинг 7 ноябрь кунидан 8 ноябрь кунига ўтар кечаси, номаълум шахс Самарқанд шаҳар Бухоро кўчаси, 66-уйда яшовчи 34 ёшли Фурқат О. ўзига тегишли оқ рангли “ВАЗ-21011” русумли автомашинасини яшаш уйи олдида қаровсиз қолдириб кетганлигидан фойдаланиб автомашинани номаълум томонга олиб қочиб кетган.
Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида ушбу жиноятни Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаро, 32 ёшли Рамиз Б. спиртли ичимлик таъсирида содир этганлиги аниқланиб, у автомашинани бошқариб кетаётганида вақтида ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилиб, ундан Фурқат О.га тегишли оқ рангли “ВАЗ-21011” русумли автомашинаси холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Рамиз Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида Рамиз Б.га нисбатан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабар беришича, жиноят иши айблов хулосаси билан тегишли судловга юбориш масаласини ҳал қилиш учун Самарқанд шаҳар прокуратурасига тақдим қилинган.