Самарқандда барча умумтаълим мактаблари “Kundalik.com” электрон тизимига уланди

Самарқандда “Kundalik.com” порталига уланган мактаблар сони яна 684 тага ортиб, вилоятимиз бўйича ушбу тизимга уланган мактаблар жами 1268 тани ташкил қилмоқда.

- Вилоятимиздаги барча умумий ўрта таълим мактаблари тўлиқ сунъий оптик толали интернетга уланди, - деди вилоят халқ таълими бошқармаси мактаблар бўлими бошлиғи Абдутолиб Қиличев. – Энди олис мактаблар ҳам “Kundalik.com” электрон тизимида ишлай олади. Янги ўқув йилидан давлат тасарруфидаги барча умумий ўрта таълим мактабларига қоғоз шаклидаги журнал тарқатилмайди. Ҳозирча фақат нодавлат умумтаълим мактаблари бундан мустасно.

Эндиликда, 1 августдан бошлаб вилоятдаги барча мактаб педагогларининг “Kundalik.com” бўйича билими ва малакаларини оширишга бағишланган семинар бўлиб ўтмоқда.