Ургутлик мактаб ўқувчилари тиббиёт институти фаолияти билан таништирилди

Самарқанд давлат тиббиёт институти профессор-ўқитувчилари Ургут туманидаги 36 та умумтаълим мактабини қарамоғига олиб, уларга методик кўмак бериб келмоқда.

Яқинда 200 дан ортиқ мактаб ўқувчилари институт ҳаёти билан яқиндан танишди.

Дастлаб ўқувчилар институт бош биносида бўлди.

Уларни институт ректори, профессор Жасур Ризаев кутиб олиб, улар учун тиббиётнинг замонавий муаммоларига бағишлаган мастер-класс ташкил қилди. Мастер-класс ўқувчилар томонидан илиқ кутиб олинди. Мактаб ўқувчиларига институт раҳбари томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди.

Бош бинода туман мактаблари ўқувчилари институт ахборот-ресурс маркази, электрон кутубхона, замонавий ахборот технологиялари билан таъминланган ўқув хоналар ва институт тарихи музейи билан танишиб чиқди.

Институт маъмурияти ва мактаблар бу каби тадбирларни доимий равишда ўтказиш бўйича келишиб олди.

СамДТИ матбуот хизмати.