Самарқандда Беларусь ва Россия билан ҳамкорликда архитектор ва муҳандислар тайёрланади

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти Беларусь миллий техника университети ва Москва давлат қурилиш университети билан қўшма таълим дастурларини имзолади. Бу ҳақда Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Дастурга кўра Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида 5 та йўналиш бўйича жами 100 нафар бакалавр тайёрланади. Уларнинг 60 нафари Беларусь билан ҳамкорликда бўлса, қолган 40 нафари Россия билан ҳамкорликда таълим олади.

Талабалар дастлабки 2 йил Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институтида, қолган икки йил эса ҳамкор ОТМда таҳсил олади.

Таълим тури: Абитуриентлардан талаб қилинадиган ҳужжатлар:

- Ўрта ёки ўрта махсус маълумоти ҳақидаги ҳужжатнинг нусхаси (асли кўрcатилади);

- Паспортдан нусха (асли кўрсатилади);

- Тиббий маълумотнома (форма 086-У шаклидаги);

- Ариза (рус тилида, қабул комиссиясида тўлдирилади);

- 6 дона 3.5х4.5 фотосурат.

Таълим тури: кундузги (тўлов-контракт асосида).

Таълим рус тилида олиб борилади.

Ҳужжатлар шу йилнинг 10 августига қадар  қабул қилинади.

Телефон: (+99866) 237-43-87;

e-mail: qabul@samgasi.uz

Телеграм: @samgasi_websayti