Самарқандда бугун, 4 ноябрдан иситиш мавсуми бошланди
- 04.11.2025 16:07
- 210
- Самарқанд
Бу ҳақда вилоят ҳокимининг тегишли фармойиши қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, вилоят ижтимоий соҳа ташкилотлари ва коммунал соҳа корхоналарида шу йилнинг 4 ноябридан кечаю кундуз ишловчи штаблар ташкил қилиш белгиланган.

Ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли яшаш уй-жойларига, “Иссиқлик таъминоти” МЧЖ тизимидаги иситиш қозонхоналарига узлуксиз ҳамда бир меъёрда табиий газ, электр энергияси қуввати етказиб бериш ҳамда суюлтирилган газ ва кўмир билан таъминлаш вазифалари юклатилган.
Теглар:
иситиш мавсуми
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Биотиббиёт муҳандислиги қандай касб?
- Кеча, 12:32
- Саломатлик
Қадим китоблар орасида яширинган сир
- 11/07, 21:30
- Саёҳат