Самарқандда бугун 915 нафар абитуриент имтиҳонга келмади, 27 нафари тест синовларидан четлаштирилди
6 сентябрь куни Самарқанддаги еттита очиқ майдонда ўтказилган тест синовларида жами 915 нафар абитуриент келмади.
ДТМ вилоят бўлимининг Zarnews.uz мухбирига хабар беришича, биринчи навбатда 527 нафар абитуриент тестга келмаган бўлса, 16 нафари белгиланган қоидаларни бузгани учун тестдан четлаштирилди.
Иккинчи навбатдаги синовларда эса 388 нафар абитуриент тест ўтказиладиган жойларга келмади, 11 нафари қоидани бузгани учун синовлардан четлаштирилди.