Самарқандда маданият ривожланяптими?

Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар маркази”да Самарқанд вилоят маданият бошқармасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда бошқарма ходимлари, шаҳар, туман маданият бўлимлари мудирлари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари директорлари иштирок этди.

Тадбирда вилоят маданият бошқармасининг 2018 йил фаолияти якунлари таҳлили ва 2019 йилги устувор вазифалар, вилоятга маданият ва санъат соҳасини ривожлантиришга қаратилган хорижий инвестицияларни киритиш, болалар мусиқа ва санъат мактаблари “Директорлар кенгаши”нинг 2019 йилдаги вазифалари тўғрисида сўз юритилди.

Шунингдек, тадбирда сўзга чиққан Самарқанд вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Б.Шарофов бугунги кунда маданият ва санъат муассасаларининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш, миллий санъатимизни ривожлантириш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, маданият марказлари фаолиятига тўхталиб ўтди.

Насиба ЖОНТЎРАЕВА.