Самарқандда маъмурий жарималарни ундириш бўйича қўшма рейд тадбирлари кучайтирилди
Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун қўлланилган маъмурий жарималарни ундириш борасида қўшма рейд тадбирлари ўтказилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даврида жами 101,7 млрд. сўмлик 241 мингдан ортиқ ижро ҳужжатлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилиб, шундан 61,7 млрд. сўмлик 150 мингга яқин ижро ҳужжатлари бўйича қарздор шахсларнинг номида автотранспорт воситалари мавжудлиги аниқланган. Шундан ўтказилган рейд тадбирлари давомида 685 та қидирувда бўлган автотранспорт воситалари аниқланиб, вақтинча сақлаш учун жарима майдончаларига жойлаштирилган.
Натижада 61,7 млрд. сўмлик 150 мингга яқин ижро ҳужжатлари ижроси таъминланган, 19,5 млрд. сўмлик 828 та ижро ҳужжатлари бўйича 63 та автотранспорт воситаларини баҳолаш ва реализация қилиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозирда ижро ҳужжатлар бўйича қарздорларга тегишли қидирувдаги автотранспорт воситаларини топиш борасидаги тадбирлар давом этмоқда.