Самарқандда Миллий гвардия ходими 100 минг доллар билан ушланди
- 01.03.2022 10:35
- 2042
- Жиноят ва жазо
Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан биргаликда тезкор тадбир ўтказди.
Тадбир давомида Миллий гвардиянинг Самарқанд вилоят қўриқлаш бошқармаси назоратчиси муқаддам икки маротаба судланган шахс билан ўзаро тил бириктириб, Самарқанд туманидаги ўзганинг номида бўлган фермер хўжалигининг 6 гектар ер майдонини 157 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 100 минг доллар олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
“Ипак ва Ипак йўли: Ханчжоудан Самарқандгача”
- Бугун, 17:24
- Самарқанд
Талабалар Нанкин политeхника институтида ўқийди
- Бугун, 17:01
- Таълим
Асосий қомусимизни қандай ўрганамиз?
- Бугун, 16:38
- Таълим