Самарқандда ўтган февраль ойида 189 нафар ҳуқуқбузар аниқланиб, жаримага тортилган
Вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан 2024 йил февраль ойида шаҳар ва туманларда ўтказилган экологик назорат тадбирлари давомида 189 нафар ҳуқуқбузарларни белгиланмаган жойга чиқинди ташлаганлиги аниқланган.
Жумладан:
Бошқарма томонидан – 13 та, Оқдарё туманида - 10та, Булунғур туманида – 12 та, Жомбой туманида - 12 та, Иштихон туманида – 4 та, Каттақўрғон туманида – 17 та, Нарпай туманида – 19 та, Қўшрабод туманида – 6 та, Пайриқ туманида – 20 та, Паст Дарғом туманида – 5 та, Пахтачи туманида – 17 та, Самарқанд туманида – 5та, Нуробод туманида – 6 та, Ургут туманида – 11 та, Тойлоқ туманида – 7 та, Самарқанд шаҳрида – 21та ва Каттақўрғон шаҳрида – 13 та ҳолат қайд этилган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузарларнинг барчасига Ўзбекистон Республикаси «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги Кодексига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, юз миллион сўмдан зиёд сўм жарима белгиланган.