Самарқандда Ўзбекистон-Финландия педагогика институти очилади(ми?)
Шу кунларда юртимизда “Ўзбекистон-Финландия таълимининг ҳамкорлик истиқболлари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий форуми ўтказилмоқда.
Ушбу тадбир доирасида “Rovio” компанияси директори, таълим инвестори Питер Вестербака ҳамда Финландия вакиллари Самарқанд шаҳрига келди. Финландиялик делегация вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Очилов ҳамроҳлигида Самарқанд давлат университети ва “Ипак йўли” халқаро туризм университетида бўлишди. Мазкур олийгоҳлар ректорлари Р.Холмуродов ва Ж.Элтазаров билан учрашувда мамлакатимиз раҳбари таклифи билан ўтган йили ноябрь ойидан бошлаб Финландия таълим тизими тажрибаси ўрганилиб, икки давлат ўртасида ҳамкорлик ишлари амалга ошириб келинаётгани, унда таълим тизими бўйича икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик натижалари ва истиқболдаги режалар хусусида сўз борди.
Таъкидланганидек, бир гуруҳ тажрибали финландиялик педагоглар Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги мактабларда ўзбек болаларига таълим беряпти. Келгусида улар самарқандликлар билан ҳам ҳамкорликда ишлашни, тажриба алмашиш мақсадида малака ошириш ўқув курсларини ташкил этишни, шунингдек, бу ерда Ўзбекистон-Финландия педагогика институтини ташкил этишни режалаштирилаётганини айтишди.
Шундан кейин финландиялик меҳмонлар Самарқанд шаҳридаги 81-умумий ўрта таълим мактабида бўлиб, дарс жараёнларини кузатди.
Тўлқин Сиддиқов,
Бахтиёр Мустанов (фото).