Финландия НАТОга аъзо бўлганидан кейин Россия мудофаа кучлари "чегара ҳимояси"ни ишлаб чиқа бошлади
Россия ҳарбийлари Финландия НАТОга қўшилгандан сўнг шимоли-ғарбий чегараларни мудофаа қилишни бошлади дея хабар тарқатди мамлакат мудофаа вазирлиги расмийлари.
“5 апрель куни Финландия НАТО блокига қўшилди. Швеция альянсга киришга тайёрланмоқда. Бундай шароитда ҳаво ҳужуми мудофаа кучлари мамлакатнинг шимоли-ғарбидаги давлат чегарасини таҳдидлар даражаси ошган ҳолда ҳимоя қилиш масалаларини ишлаб чиқмоқда”, дейилган Россия мудофаа вазирлиги баёнотида. "Чегара мудофааси" айнан қандай ишлаб чиқилаётганига аниқлик киритилмаган.
4 апрель куни Финландия НАТОга аъзо бўлди. Мамлакат 2022 йил февралида Россиянинг Украинага кенг миқёсли бостириб киришидан кўп ўтмай, Шимолий Атлантика альянсига қўшилиш учун ариза берди. Бунгача Финландия нейтрал мақомдан воз кечишни режалаштирмаган эди.
Финландия НАТОга қўшилганидан сўнг Россиянинг альянс мамлакатлари билан қуруқликдаги чегараларининг умумий узунлиги икки бараварга, 2500 километрдан ошди.
Финландия билан биргаликда Швеция НАТОга аъзо бўлиш учун ариза топширган эди. Аммо Туркия билан келишмовчилик сабаб бу давлат ҳали альянсга аъзо бўлгани йўқ: Анқара Стокгольмни курд радикалларига қарши етарлича курашмаётганликда айблайди.