Самарқандда “O’zLiDePнинг юз минггинчи аъзоси” акциясига старт берилди

Самарқандда  O’zLiDePнинг аъзолари сони 90 мингдан ошди. Жойларда партия дастурий мақсад ва вазифаларини кенг тарғиб қилиш, аъзолар сонини кўпайтириш ҳамда жорий йилда ўтказиладиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга ўтказиладиган сайловларга  тайёргарлик кўриш мақсадида O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан “O’zLiDePнинг  юз минггинчи аъзоси”акциясига старт берилди.

- Мазкур акция доирасида аъзолар қабул қилиниб, 100 минггинчи аъзога 100 совға тақдим этилиши кўзда тутилган, - дейди O’zLiDeP  Самарқанд вилоят Кенгаши ташкилий-партиявий ишлари бўлим бошлиғи Жаҳонгир Хўжамқўлов.

Ушбу акция доирасида партия фаоллари томонидан Оқдарё туманидаги “Зарафшон текстел Лойиш-2” тикувчилик фабрикасида тарғибот тадбирлар ўтказилди. Унда партиянинг мақсад вазифалари, кейинги йилларда юртимизда тадбиркорлик соҳасининг ривожланиши учун яратилаётган шарт-шароитлар, шунингдек, “Ҳар бир оила тадбиркор”, “Ёшлар келажагимиз” давлат дастурларининг мазмун - моҳиятлари ҳақида йиғилганларга атрофлича маълумотлар берилди.

Тикув фабрикасида  400 нафар ишчи ходимлар меҳнат қилиб, 30 турдан ортиқ кейим-кечаклар ишлаб чиқарилади. Корхонада ишлаб чиқарган маҳсулотларининг 90 - фоиздан ортиғини четга экспорт қилинмоқда. Тарғибот-ташвиқот тадбирларида 100 яқин ишчи-ходимлар партияга аъзо бўлиш истагини билдирдилар.

 

Бахтигул Қаршиева,

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши матбуот котиби.