Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сиёсий партияларнинг Самарқанд вилоятидаги раҳбарлари

Мустақил Ўзбекистоннинг дастлабки кунларидан фаолият бошлаган Халқ демократик партияси вилоят Кенгашининг раиси Мажидхон Тўрахонович Усмонов.

1956 йилда Оқдарё туманида туғилган М.Усмонов 2017 йил 18 апрелдан буён ХДП вилоят кенгаши раиси лавозимида ишламоқда.

Вилоятда энг кўп аъзоларга эга Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят Кенгашининг раиси Шерали Мамараимович Юлдашев.

1971 йилда Хатирчи туманида туғилган Ш.Юлдашев 2019 йил 7 майдан буён ЎзЛиДеП вилоят кенгаши раиси лавозимида ишламоқда.

“Адолат” социал-демократик партияси вилоят Кенгашининг раиси Муҳиба Кличовна Бабабекова.

1962 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган М.Бабабекова 2018 йил 28 февралдан буён “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раиси лавозимида ишламоқда.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят Кенгаши раиси лавозими айни пайтда вакант. Бунгача ушбу лавозимда ишлаган Зебунисо Шодиева 4 октябр куни партиянинг навбатдаги пленумида эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Айни пайтда партия вилоят Кенгашини Кенгаш Ижроия қўмитаси девони раҳбари Азим Пардаевич Солиев бошқармоқда. А.Солиев 1965 йилда Жомбой туманида туғилган.

Бошқа партияларга нисбатан анча ёш ва айни пайтда янги Экологик партияси вилоят Кенгашининг раиси Азамат Эркинович Курахмедов.

1971 йилда Пайариқ туманида туғилган А.Курахмедов 2019 йил 2 октябрдан ушбу лавозимда фаолият бошлаган.