Самарқандда психотроп моддани реклама қилган тадбиркор жавобгарликка тортилди
Аниқланишича, Самарқанд шаҳридаги кўчаларнинг бирида 6х3 метр квадрат ўлчамдаги ташқи реклама қурилмасига хусусий тадбиркор томонидан қонунга зид реклама жойлаштирилган.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг хатида мазкур ташқи рекламада кўрсатилган QR-код орқали кирилса, стафф-мефедрон, кристалл, спид каби психотроп турдаги моддаларни сотиб олиш мумкинлиги баён этилган.
“Реклама тўғрисида”ги қонунга кўра, ишлаб чиқарилиши ёки реализация қилиниши қонун ҳужжатлари билан таъқиқланган маҳсулот тўғрисида ахборот тарқатиш, фуқароларнинг соғлиги ёки ҳаётига ва атроф-муҳитга зарур етказувчи ёхуд зарур етказиши мумкин бўлган, шунингдек, хавфсизлик воситаларига эътиборсизлик туйғусини уйғотувчи ҳаракатларга даъват қилиш таъқиқланган.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178-1 моддаси 2-қисми билан квалификация қилинган ушбу иш Самарқанд шаҳар маъмурий судининг очиқ суд мажлисида кўриб чиқилган.
Суд қарорига асосан хусусий тадбиркорга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари, яъни 1 миллион 115 минг сўм миқдорида жарима тайинланган.