Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг муомалага киритилиши олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбирда, “С.Д.” МЧЖга қарашли дорихона раҳбари Х.Э. 30 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро К.М.га 100 АҚШ долларга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан яна 166 дона “Регапен” номли дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.