Каттақўрғон туманида психотроп воситаларнинг ноқонуний айланмасининг олди олинди

Вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш йўналишида амалга оширилган тадбирлар жараёнида бир гуруҳ шахсларнинг таркибида кучли таъсир қилувчи модда мавжуд бўлган воситаларни сотиб келаётганлиги аниқланди.

Хусусан, Каттақўрғон тумани, "Кумушкент" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 2000 йилда туғилган фуқаро Д.Ф. бир қатор шахслар билан жиноий тил бириктириб, "ФАТЗОР-б" препаратини (Францияда ишлаб чиқарилган) сотиш билан шуғулланганлиги маълум бўлди.

Нарпай туманида яшовчи фуқаро Т.Х. эса Д.Ф. билан боғланиб, "ФАТЗОР-б" препаратининг 11 та қутисини сотиб олиш учун буюртма бериб, 750 минг сўм эвазига жами 396 дона таблетка олди-сотдиси амалга оширилаётган вақтда қўлга олинди.