Самарқандда Халқаро иқтисод олимпиадасининг саралаш босқичи бўлиб ўтди
![](https://static.zarnews.uz/crop/d/4/720__80_d417e6015b016072e98e1417f34494ea.jpeg?img=self&v=1679670360)
Самарқанд шаҳрида Халқаро иқтисод олимпиадасининг саралаш босқичи бўлиб ўтди. Унда вилоятдаги умумтаълим мактаблари, Президент мактаблари ҳамда Агентлик тасарруфидаги ихтисослаштирилган мактабларидан жами 132 нафар иқтидорли ўқувчилар ўзаро беллашишди.
- Халқаро иқтисод олимпиадаси бизнес ва молия йўналишлари бўйича умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ҳар йили ўтказиладиган халқаро олимпиада ҳисобланади, - деди ўқувчилар ўртасида олимпиадалар ўтказиш бўйича бошқарма масъули Қўлдош Саидов. - Халқаро иқтисод олимпиадасининг мақсади – иқтидорли ёшларни кашф этиш, рағбатлантириш, эътироф этишдан иборатдир.
Беллашув натижаларига кўра, 1-ўринни Нарпай туманидаги 38-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Моҳинур Иброҳимова, 2-ўринни Оқдарё туманидаги 20-умумтаълим мактабнинг 11-синф ўқувчиси Ислом Ҳамзаев, 3-ўринни Каттақўрғон шаҳридаги 3-умумтаълим мактабнинг 11-синф ўқувчиси Хондамир Зувайтовлар эгаллашди.
Ғолиблар республика босқичида қатнашади. Республика босқичида саралаб олинган ўқувчилар Халқаро иқтисод олимпиадасида иштирок этади.