Самарқанддаги “Дўстлик” оромгоҳида карантинда сақланган 292 нафар фуқаро ўз оиласига қайтмоқда

Айни вақтда фуқароларни уйига қайтариш чоралари кўрилмоқда. Самарқанд туманидаги “Дўстлик” оромгоҳида 14 кунлик карантиндан сўнг улар тиббий текширувдан ўтказилди, махсус аппаратлар орқали лаборатор ва бошқа диагностик таҳлиллар олинди. Текширув ва таҳлиллар натижаларига кўра, уларнинг бирортасида касаллик аломатлари топилмади.

Ушбу фуқаролар энди уй шароитида яна маълум муддат оила шифокори ва потранаж ҳамширалар назоратида тиббий кузатувда бўлади.