Самарқандга Кореянинг KOICA ташкилотидан делегация келди

Тошкент ахборот технологиялари университети Самарқанд филиалига Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги KOICA ташкилоти директори Сонг Сунг бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Жаноб Сонг Сунг филиал директори А.Халджигитов билан учрашди ва томонлар “Интеграллашган таълим тизими” лойиҳаси бўйича ўзаро келишувларга эришди. Сонг Сунг KOICA ташкилоти томонидан ТАТУ Самарқанд филиалига ахборот-коммуникация технологиялари бўйича волонтёр юборилишини таъкидлади.
Учрашув сўнггида меҳмонлар “Интеграллашган таълим тизими” лойиҳаси бўйича олиб борилаётган ишлар, жумладан, сервер хоналарни таъмирлаш ишлари билан танишди.
ТАТУ Самарқанд филиали ахборот хизмати.