Самарқандлик масъуллар йиғилишнинг ўзида қамоққа олинди

Энергетика вазирлигининг хабар беришича, Самарқандда жорий йил 14 февраль куни Бош прокурор ўринбосари Ш.Аминов раҳбарлигида вилоятда энергетика соҳасида содир етилаётган коррупсион ҳолатлар ҳамда тизимни “коррупсиясиз соҳа”га айлантириш бўйича танқидий йиғилиш ўтказилди.
“Ҳудудий электр тармоқлари” ва “Ҳудудгазтаъминот” аксиядорлик жамиятлари Самарқанд вилояти ҳамда туманлар ва шаҳарлар филиаллари ходимлари, шунингдек, бошқа масъуллар иштирок этган йиғилиш жараёнида таъминот корхоналарининг коррупциявий жиноятларни содир қилганликда айбланган 7 нафар ходимига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.