"Самарқанд—Тошкент—Самарқанд" йўналиши бўйича "Афросиёб" поезд қатнови биттага кўпайди
9 январдан ҳар ҳафтанинг якшанба кунлари "Самарқанд—Тошкент—Самарқанд" йўналишида 767/768-сонли "Афросиёб" замонавий поезди қатнови йўлга қўйилади.
Ҳаракат жадвалига кўра, 767-сонли "Афросиёб" поезди якшанба кунлари соат 10:50 да "Самарқанд—Тошкент" йўналишида, 768-сонли "Афросиёб" поезди эса шу куни соат 13:40 да "Тошкент—Самарқанд" йўналишида қатновини амалга оширади.
Қайд этилишича, шу боис амалдаги "Афросиёб" поездларининг ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилади. Унга кўра, бугунги кунда соат 08:30 да "Тошкент—Самарқанд" йўналишида ҳаракатини амалга ошираётган 764-сонли "Афросиёб" замонавий поезди 9 январдан бошлаб соат 07:00 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан қатновини амалга оширади.
Ҳар куни соат 17:06 да "Самарқанд—Тошкент" йўналишида қатновини амалга ошираётган 763-сонли "Афросиёб" поезди эса ушбу санадан бошлаб соат 16:40 да Самарқанд темир йўл вокзалидан қатновини амалга оширади.
Бугунги кунда соат 09:02 да "Тошкент—Бухоро" йўналишида қатновини амалга ошираётган 770-сонли "Афросиёб" поезди 9 январдан бошлаб, соат 08:30 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан ҳаракатини бошлайди. Соат 15:02 да "Бухоро—Тошкент" йўналишида қатновини амалга ошираётган 769-сонли "Афросиёб" поезди эса ушбу санадан бошлаб, соат 15:27 да Бухоро темир йўл вокзалидан ҳаракатланади.
Шунингдек, соат 15:50 да "Бухоро—Тошкент" йўналишида ҳаракатини бошлайдиган 761-сонли "Афросиёб" поезди мазкур санадан бошлаб, соат 15:52 да Бухоро темир йўл вокзалидан қатновини амалга оширади. Соат 04:55 да "Бухоро—Тошкент" йўналишида қатновини амалга ошираётган 765-сонли "Афросиёб" поезди 9 январдан бошлаб, соат 04:31 да Бухоро темир йўл вокзалидан ҳаракатини бошлайди.
Амалдаги бошқа "Афросиёб" замонавий поездлари ўз ҳаракат жадвали бўйича ҳаракатланади.