СамДЧТИда Жанубий Кореянинг Чосон университети билан “2+2” дастури амалга оширилади

Жанубий Кореянинг Чосон университети делегацияси Самарқанд давлат чет тиллар институтига ташриф буюрди.
Чосон университетининг ташқи жамоатчилик алоқалар бўйича декани ўринбосари Ҳйо Сул Занг ҳамда халқаро алоқалар бўйича менежер Им Бйунг Чоон СамДЧТИ ўқув ва тарбиявий ишлар бўйича проректори Ф.Рўзиқулов, халқаро ҳамкорлик бўлими бошлиғи Б.Бердиалиевлар иштирокида расмий учрашувда “2+2” шаклидаги қўшма дастурларни амалга ошириш юзасидан музокаралар олиб борилди.
Эслатиб ўтамиз, Чосон университет вакиллари жорий йилнинг июнь ойида Самарқанд давлат чет тиллар институти билан ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолаганди.
Асилбек АБДУРАИМОВ.