Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Сартепада увол бўлаётган ичимлик суви эртага тўхтатилади

Кеча, 6 февраль куни Zarnews.uz телеграм каналида "Сартепада тоза сув увол бўляпти" сарлавҳали хабар эълон қилинди.

Унда Самарқанд шаҳрининг Сартепа масканидаги 55-умумий ўрта таълим мактаби ёнидаги кўчада тоза ичимлик сув қувури ёрилгани оқибатида сув исроф бўлаётгани ва асфальтга ёйилиб оқаётган сув йўлнинг бир қисмини чўктириб юборгани айтилган.

Ҳолат тезда мутасадди ташкилот вакиллари томонидан ўрганилди ва уни бартараф этиш, эскирган сув қувурини эртага, 8 февраль куни янгисига алмаштиришга келишиб олинди. Сабаби, сув қувурини ўрнатиш учун ўша ҳудуддаги аҳоли хонадонларига тортилган ичимлик сувини вақтинча тўхтатиш керак бўлади. Аммо бугун дам олиш куни бўлгани ва фуқароларга ноқулайлик туғдирмаслик учун ишларни эртага ташкил қилиш мақсадга мувофиқлиги ҳисобга олинди.

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.