Ичимлик суви энг қиммат ва арзон бўлган мамлакатлар номи очиқланди

Дунёнинг 77 давлатида 1,5 литр ичимлик суви учун бир АҚШ долларидан кўпроқ пул тўлашга тўғри келади, дея ҳисоблайди мутахассислар.

Энг қиммат ичимлик суви Монакода сотилади. Европа князлиги аҳолиси бир ярим литр (бутилланган) сув учун 5,8 доллар тўлашга мажбур.

Кейинги ўринларда Антигуа ва Барбуда (2,59 доллар) ва Марказий Африка Республикаси (2,49 доллар) туради.

Шунингдек, ичимлик суви энг қиммат бўлган 10 та давлатга қуйидагилар киради:

Барбадос (1,5 литр учун ўртача 2,48 доллар)
Багама ороллари (1,5 литр учун ўртача 2,41 доллар)
Коста-Рика (1,5 литр учун ўртача 2,35 доллар)
Гренада (1,5 литр учун ўртача 2,26 доллар)
АҚШ (1,5 литр учун ўртача 2,19 доллар)
Эритрея (1,5 литр учун ўртача 2,14 доллар)
Исландия (1,5 литр учун ўртача 2,04 доллар).

Ичимлик суви нархи Россия, Хитой ва Беларусда тахминан бир хил бўлиб, сувнинг бу ҳажми ўртача 0,55 долларга тўғри келади.
Дунёда сув нархи энг мақбул бўлган давлатлар қаторига Миср (0,18 долларди) ва Ливия (0,24 доллар) киради.