Саудия Арабистони қироли: "Ҳаммасига Эрон айбдор"
Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдул Азиз ал Сауд араб давлатлари бошлиқларини фавқулодда саммитини йиғишга чақирди. Бу ҳақда Саудия Арабистони Ташқи Ишлар вазирлигига таяниб Al Arabiya телеканали хабар тарқатди
Саммитнинг фавқулодда йиғилишига сабаб, Саудия бундан бир неча кун олдин ўз нефт қувурларига яманлик хусийлар ҳужум қилиши ортида Эрон турибди деб ҳисобламоқда.
Шу туфайли ҳам Саудия араб давлатлари раҳбарлари билан Эроннинг ўша ишларига муносиб жавоб беришни мўлжалламоқда.
Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун олдин Саудия Арабистони нефт қувурларига қилинган ҳужумни, Яманда фаолият юритадиган жангари Хусий гуруҳлар қилганини тан олган эди.
Уларни эса Эрон қўллаб-қувватлаши тахмин қилинмоқда.
Шу туфайли ҳам Саудия қироли араб давлатлари ёрдамида Эронни жазоламоқчи.