Сенат ўз ишини бошлади, унда қандай масалалар кўрилаяпти?

Бугун, 21 июнь куни, Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ялпи мажлиси очилди.

Кун тартибида — бир қатор ташкилий масалалар. Шунингдек, ялпи мажлисда қонунлар кўриб чиқилади, шу жумладан:

  • Янги таҳрирдаги “Туризм тўғрисида”ги;
  • “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги;
  • “Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги;
  • “Қурол тўғрисида”ги;
  • “Халқаро меҳнат ташкилотининг 1930 йилдаги Мажбурий меҳнат тўғрисидаги 29-сонли Конвенциясига Баённомани (Женева, 2014 йил 11 июнь) ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари.

Сенаторлар томонидан Навоий вилоятининг Навоий шаҳри ва Кармана тумани чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масала кўриб чиқилади, Сирдарё вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботи ҳам эшитилади, парламент сўровлари натижаларини кўриб чиқадилар.