Шаҳарда шовқин тарқалишининг харитаси яратилади
- 27.02.2021 15:13
- 213
- Самарқанд
Самарқанд аэрогеодезия корхонаси ходимлари томонидан Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти мустақил изланувчилари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган “Шаҳарда шовқин тарқалиши харитасини тузиш услубиятини такомиллаштириш, маълумотларни геомоделлаштириш” усули синовдан ўтказилди.
Жорий йилнинг январь-февраль ойларида бу усул амалиётга жорий этилди.
Ўлчаш амалиёти Мирзо Улуғбек, Рудакий, Регистон кўчаларида GPS қурилмалари ёрдамида геодезик асос яратилди, ҳар бир асосда шумометр ёрдамида шовқин ўлчанди ва харитада шовқин тарқалишининг картографик тасвирлар орқали шартли белгилари қўлланилди.
Шаҳар шовқин харитасида кўчаларда ўрнатилган асослардан фойдаланиб, шовқин тарқалишининг картографик белгилари тасвирланган. Мазкур инновацион иш амалда шаҳарларнинг шовқин тарқалиш харитасини тузишда шаҳар бош архитектураси, соғлиқни сақлаш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мониторингини юритиш имкониятини яратади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа