Симёғоч билан суҳбат

-  Неча ёшга кирдингиз?

-  Эсимда йўқ.

-  Аҳволингиз аянчли бўлиб қолибди. Ким бу кўйга солди?

-  Ким дема, хафа бўлишади. Мени йиллар шу кўйга солди. Қаҳратон қишлар, жазирама иссиқлар...

-  Сабрингизга тасанно. Бир оёғингиздан айрилибсиз. Лекин мағлуб бўлишни истамаган аскардай хизматда собит турибсиз...

-  Э, мен ичимдан адо бўлганман. Мени симлар эмас, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ташкил этган Жамоатчилик назорати гуруҳидан кимдир келиб ҳол сўрайди, воқиф бўлгач, мутасадди ташкилотларга айтади, улар ўрганиб, ўнлаб километрда бир-биримизга қўл чўзиб ўтирган шерикларим қатори оппоқ бетонли, чойнаклари кўркам симёғочлар билан алмаштиради, деган умид ушлаб турибди. Биз кўп касал бўляпмиз. Бир кун мен, бошқа куни яна биримиз майиб бўлиб қоляпмиз. “Докторлар” келиб тузатиб қўйгунча одамлар қоронғуда ўтиришига тўғри келяпти. Тилини тиёлмагани куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлаяпти... Қўй, яна озроқ гапирсам тўкилиб кетаман. Яхшиси, сен бориб ҳолимни баён қил...

Суҳбат 2019 йил 24 январь куни Пайариқ тумани Накурт маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтди.

Аслиддин МУСТАФОЕВ.