Сир тутилган ядровий ҳалокатлар минглаб одамларнинг қурбон бўлишига сабаб булган
Бугун барча ядрони келажак энергияси деб атамоқда. Ростдан ҳам шундаймикан? Инсоният ярим асрдан бери у билан таниш бўлса-да, ҳамон уни «жиловлаш» давом этмоқда. Аммо инсон қўли билан яратилиб, эзгу мақсадлар йўлида фойдаланилаётган ушбу келажак энергияси сабабли юз берган ҳар бир ҳалокатлар қанчадан-қанча одамларнинг умрига зомин бўлган. Қаттиқ сир тутилгани туфайли улар ҳақидаги маълумотлар ошкор қилинмаган.
1987 йили Бразилиянинг Гояния радиотерапия институти ходимлари эҳтиётсизлик сабабли кучли нур тарқатувчи ноёб ускунани қаровсиз қолдиришди. Натижада у талончилар қўлига тушиб қолади. Ускуна таркибидаги ялтироқ металл парчалари туфали ўғрилар уни сотиб яхшигина даромад қилишни фикр қилиб, уни металлом қабул қилувчи шохобчага олиб бормоқчи бўлишади. Улар куни билан шаҳарча бўйлаб айланиб, ўзидан кучли заҳарли нур тарқатувчи ускунани олиб юраверишади. Натижада нафақат, талончилар балки, шаҳарчада истиқомат қилувчи 250 нафардан зиёд аҳоли катта миқдорда радиация нури таъсирида қолади. Бу эса ўғриларга жуда қимматга тушди.
Россиянинг Челябинск вилоятидаги Кыштым шаҳарчасида радиоактив чиқиндиларни қайта ишлайдиган «Маяк» кимё заводи жойлашган. 1957 йилнинг сентябрида совутиш тизимидаги носозлик туфайли чиқиндилар билан тўла идишларнинг бирида портлаш содир бўлди. Натижада атмосферага кўп ҳажмдаги радиоактив моддалар кўтарилди. Улар ҳавода яхлит булут ҳосил қилиб 500 кв.м майдонни қоплаб олди. Зудлик билан ҳудуддан 10.000 мингга яқин аҳоли эвакуация қилинди. Кўрилган тезкор ҳаракатларга қарамасдан бир ҳафтада нурланиш туфайли 300 нафар одам ҳалок бўлди.
Худди шу вақтда Буюк Британиянинг Уиндскейл провинциясида жойлашган плутоний ишлаб чиқаришга мўлжалланган реакторда ҳам ёнғин кўтарилди. Уни ўчириш вақтида тўпланиб қолган сув оқиб дарёга қўйилди. Бир неча йилдан сўнг мазкур ҳудудда яшовчи аҳоли ўртасида тарқалган саратон касаллиги туфайли 300 нафар одам вафот этганлиги маълум бўлди, дейилади Рамблер агентлиги тарқатган маълумотда.
Дилмурод ТЎХТАЕВ тайёрлади.